Зарафшон шаҳрини барпо этилиш ва Қизилқум саҳросини ўзлаштириш бўйича шаҳарда ягона тарихий музей 1983 йил ташкил этилган.

Ушбу музей 2003 йилнинг сентябр ойида Марказий кон бошқармаси Ўқув марказининг «Ўқув методик мажмуаси»га айлантирилди. Бугунги кунда музейда жами 1960 дона экпонатлар мавжуд.

Музей таркибида қуйидаги асосий бўлимлар мавжуд:

1. Қизилқум саҳросининг «Флора ва фауна» намуналари,

2. Марказий кон бошқармаси Давлат корхонасининг саноат бўлими,

3. 2-КМЗ корхонасининг «Олтин қазилмаларини ишлаб чиқариш корхона»си макети

4. Ташқи сув билан таъминлаш бирлашган энергия хизмат корхонасининг макети

5. Олтин топилмалари мавжуд бўлган қазилмалар ишлаб чиқариш Мурунтау кони макети

6. Қизилқум фосфарит хом-ашёсини қазиб олиш комплекси макети

7. «Амантайтау - Голдьфилдс» қўшма корхонасининг макети

8. Заргарлик бюмлар ишлаб чиқариш «Зариспарк» қўшма корхонаси макети

9. Қизилқум ўлкасидаги халқларнинг маданияти ва ҳаёти

10. Геология ва минерология бўлими

11. Қизилқум саҳросининг олтинлари

12. Зарафшон шаҳрининг спортчилари шуҳрати

Музейда йилига ўртача 500 га яқин экскурсия ташкил этилиб, бунда 9000 киши музейга қабул қилинади.

        

          

скачать софт