Бу ҳақдаги ҳужжатни Туркманистон президенти Гурбангулу Бердимуҳаммедов имзолаган.
«Türkmenhowaýollary» (Туркманистон ҳаво йўллари) ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан 153 кишини «Боинг 737-800» русумли самолёт орқали ҳажга олиб бориб келади.
Президент имзолаган ҳужжатга асосан, туркман зиёратчилари муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадинани шу йил 5–27 август кунлари зиёрат қилишади.
Бу гуруҳ давлат кўмагида ҳаж ибодатларини амалга оширади. Қолганлар эса сафарни ўз ҳисобларидан адо этишади.
Манбаа: xabar.uz