Ўзбекистонда ўртача ойликнинг юқори миқдори қаерда қайд экани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган бўлиб, республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140 %га кўпдир.

Навоий вилоятида бу миқдор 2 153 минг сўмни (133,8 %) ва Тошкент вилоятида 1 768,5 минг сўмни (109,9 %) ташкил этган.

Бу кўрсаткич Наманган вилоятида 1 263,3 минг сўмни (78,5 %), Самарқанд вилоятида 1 273,6 минг сўмни (79,2 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлган.

Статистика қўмитасининг таҳлилига кўра, 2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этган. Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш