Навоийлик йўлсозлар асфальтдан арзон ва чидамли йўл ихтиро қилишди

Қум, оҳак, майда тош, цемент ва менерал кукундан иборат ашёлар асосида бунёд этилган мазкур янгича йўл қурилишида, оддий асфальт йўлдан, юз метрида бир миллион сўм, бир километрда эса ўн миллион сўмлик маблағ тежаш имкони бўлар экан.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, оддий асфальт йўлни таъмирлаш муддати 15 йил бўлса, ноорганик материаллар билан қурилган йўлнинг таъмирлаш муддати 20 йилни ташкил этади. Кашфиёт эгаларининг маълум қилишича, бу ғоя амалиётга татбиқ этилиши билан ҳозирда асфальт битуми танқислигига боғлиқ долзарб муаммо бартараф этилиши баробарида, миллионлаб маблағ иқтисод қилинар экан.

Янгича йўлнинг шу ва бошқа қулай  томонлари ҳақида сўраганимизда, Навоий вилоят минтақавий йўлларга буюртма хизмати Давлат унитар корхонаси бош муҳандиси Валижон Ўринов: «Ушбу кашиётимиз орқали республикамиздаги кўплаб қишлоқларнинг ички йўлларини равон қилиб таъмирласа бўлади. Бунда асосийси, ҳеч қайси маҳсулот четдан олиб келинмайди. Қурилиш асосини арзон, маҳаллий ва нотанқис ашёлар ташкил этади. Бу лойиҳани амалга ошириш учун бизга маблағ зарур бўляпти», – дея таъкидлади.

Ихтиро муаллифлари маълум қилишича, агар шу ғоя асосида қишлоқ ички йўллари таъмирланса, ёғингарчилик туфайли асфальт йўлларида учрайдиган носозликлар, емирилишлар бартараф этилар экан. Аксинча, ёмғир ва намгарчилик бу  йўлларга ижобий таъсир кўрсатар экан. Соҳа ходимлари вилоятдаги ички йўлларни шу усулда таъмирлаш ниятидалар. Аммо  бунинг учун уларга  маблағ, тегишли идоралар рухсати керак. Ўйлаймизки, юзлаб қишлоқлар ободлигига  қаратилган бу инновацион лойиҳа, мутасадди ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади ва тез кунларга амалиётга кенг жорий этилади.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш