ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштириш ва уларга топономик ном беришда ишларни бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш тўғрисида
Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари А.Файзиевнинг шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштириш ва уларга топономик ном беришда ишларни бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари таклифларини тинглаб, шунингдек, Зарафшон шаҳри географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳар комиссияси томонидан айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлашга оид тақдим этилган таклифларни муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 303-сонли қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳакида”ги 295-сонли қарори ҳамда Навоий вилоят Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2017 йил 19 майдаги №05-01/104 сонли йиғилиш қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
19 кичик туман аҳолиси томонидан фойдаланилаётган ер ва бино-иншоотларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тавсия қилинсин.
19 кичик туман аҳолиси мурожаатларига асосан кадастр ҳужжатларни тайёрлаш ва кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқларини Давлат рўйхатидан ўтказиш тавсия қилинсин.
4.Зарафшон шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси (Ҳ.Нурматов)га:
юқорида кўрсатилган аҳолига қарашли бўлган бино ва ерлардан олинадиган солиқларни кадастр ҳужжатларидаги маълумотларга мувофиқ амалдаги қонунлар асосида ундириш тавсия қилинсин.
Кенгаш раиси М.Базаров
“29” июнь 2017 йил № ХХ/87