Шаҳарда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,15-сон,197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й.,09/17/1010/0461-сон) қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда
ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.
5.Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган танспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта 1 март - 30 июнда;
иккинчи марта 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 1 январь - 31 августда ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
Шаҳар ҳокими М.Базаров
2018 йил 26 февраль Қ-140