“08” февраль 2018 й (г) |
№ Қ-97 |
Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги “Вилоятда 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-50-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикси қонун ҳужжатлар тўплами,
2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорининг 3-бандига мувоффиқ, Ўзбекистон Республикси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 50/01-17-сонли хати билан тақдим этилган Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирликлари ўртасида келишилган 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
Зарафшон шаҳри ва туманларда 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловингинг энг кам ставкалари Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги Қ-50-сонли қарори 2-иловасига;
ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги Қ-50-сонли қарори
3-иловасига мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланишини ва уларнинг сақланишин, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
Шаҳар ҳокими М.Базаров