Депутатлар тўғрисида

Депутатлар тўғрисида


1-“Навоий” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Ғаффуров Расул  Мансурович

“Навоий кон металлургия комбинати” Давлат корхонаси Зарафшон қурилиш бошқармаси 4-сонли автомобил корхонаси бошлиғи

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

1962 йил 06 январида Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Олий маълумотли,

1990 йил Тошкент Автомобил йўллари институтини Автомобил траспорти эксплуатацияси йўналишини тамомлаган.

2- “Камолот” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Бобоев Учқун Исроилович

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси.
1985 йил, Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган Олий маълумотли, 2007 йил, Навоий давлат педагогика институтини тарих фани ўқитувчиси йўналишини тамомлаган.

3-“Зарафшон” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Авизов Акбар Муродиллаевич

Марказий кон бошқармаси 2-сонли гидро металлургия заводи тайёр махсулот цехи бошлиқ ўринбосари
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон ЎзЛиДеП аъзоси.
1980 йил, Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган. Олий маълумотли, 2001 йил Навоий давлат кончилик институтини Металлургия йўналишини тамомлаган.

4-“Олтин водий” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Холмуродов Шухрат Нурмуродович

Зарафшон шаҳар “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳри Кенгашининг депутати. ЎзЛиДеП аъзоси .
1977 йил, Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган. Олий маълумотли, 1998 йил Тошкент Олий ҳарбий техника билим юртини ички қўшинлар тактик командири мутахассислигини тамомлаган.

5-“Кончилар” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати  

Холов  Бахриддин Мухамедович

Зарафшон шахар  “Ермулккадастр” ДК бошлиғи

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳри Кенгашининг депутати. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.

1962 йил, Навоий вилояти, Қизилтепа туманида туғилган. Олий маълумотли, 1985 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ер тузувчи муҳандис мутахассислигини тамомлаган.
  6-“Ўзбекистон” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Давлатов  Эркинжон Худойназарович

Навоий вилояти Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи касбий таълим бўйича директор ўринбосари.

2014 йил 21 декабрдан - халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси.

1963 йил 16 ноябрда Бухоро вилояти Пешку туманида туғилган. Олий маълумотли, 1990 йил Самарқанд тиббиёт институтини жарроҳ ҳакими мутахассислиги лавозимини тамомлаган.

  7-“Қурувчи” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Хожиев Мирғолиб Холмуратович

НКМК  МКБ  Ахборот-коммуникация технологиялари маркази  бўлими бошлиғи.   

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

1979 йил 28 майида Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Олий маълумотли, 2002 йил Навоий давлат Педагогика институтини физика информатика  йўналишини тамомлаган.
  8-“Бинокор” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Нормаматов Махмуд Азизович

“Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси “Зарафшоншаҳаргаз” филиали бошлиғи

2016 йил 27 мартдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳри Кенгашининг депутати.  ЎзЛиДеП аъзоси.  

1981 йил, Самақанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, 2001 йил Самарқанд кооператив институти иқтисодиёт мутахассислигини тамомлаган.

9-“Зиёкор” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Базаров Мухиддин Муртазоевич

Зарафшон шаҳар  ҳокими

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳри ва Навоий вилоят Кенгашининг депутати.  Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси .  

1962 йил 26 сентябрда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Олий маълумотли, 1990 йил Бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технология институтини Мухандис қурувчи мутахассислигини тамомлаган.
 

10-“Ёшлик” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Ибрагимова Замира Сералыевна

Зарафшон шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат инспектори

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси . 

1985 йил 01 августда Навоий вилояти Томди туманида туғилган. Ўрта махсус маълумотли. 2004 йил Бухоро ижтимоий иқтисодиёт коллежини, хуқуқшунослик йўналишини тамомлаган.

11-“Мирзо Улуғбек” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Бобомуродов Шухрат Рашидович

НКМК ДК “Агама” тўқув трикотаж фабрикаси директори.

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. ЎзХДП аъзоси.

1974 йил 30 майда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Олий маълумотли, 1994 йил Самарқанд кооператив институтини товаршунослик йўналишини тамомлаган.

12-“Геолог”

сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Содиқова Мавлуда Усмоновна

Пенсияда (Зарафшон шаҳар 12- умумий ўрта таълими мактаби директори)

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати.  Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси.

1962 йил 06 августда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Олий маълумотли, 1987 йил Самарқанд Давлат университетини Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси йўналишини тамомлаган.

13-“Ватан” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

 

Набиев  Валижон  Музаффарович

Марказий Кон бошқармаси Кадрлар бўлими ходими

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати.  Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси .

1981 йил 23 январда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Олий маълумотли, 2002 йил Навоий Кончилик Институтини металлургия йўналишини тамомлаган.

14-“Баҳор” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Турсунов Алишер Ренатович

Марказий кон бошқармаси бош мухандис ўринбосари 

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати.  Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси.

1980 йил 16 майда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. Олий маълумотли, 2005 йил Урал Давлат Кончилик университетини  машина ишлаб чиқариш технологияси, очиқ кон иши, кон иши мухандиси мутахассислигини тамомлаган.

15-“Тинчлик” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Давлатов Нодирбек Файзуллаевич

"Ипотека банк" акциядорлик тижорат ипотека банки Зарафшон шаҳар филиали бошқарувчиси ўринбосари
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон ЎзХДП аъзоси .
1978 йил 22 августда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. Олий маълумотли, 2001 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини Иқтисодиёт-кредит мутахасислигини тамомлаган.

16-“Чаманзор” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

 

Мустакимов Отабек Маннабиевич

Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси Марказий кон бошқармаси директори

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳри Кенгашининг депутати. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.

1972 йилда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, 1994 йилда Тошкент давлат техника университетини мухандис-металлург мутахассислигини тамомлаган.

17-“Наврўз” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Очилов Неъмат Темирович

“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "ЎзЛиДеП " аъзоси.
1966 йил, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида туғилган. Олий маъумотли, 1990 йил Республика рус тили ва адабиёти педагогика институти рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган.

18-“Қизилқум” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Болтаев Исмат Джонпўлатович

Марказий кон бошқармаси Саноат иссиқ сув таъминоти ва оқова сувларни тозалаш цех бюро бошлиғи
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "ЎзХДП" аъзоси .
1960 йил, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Олий маъумотли, 1985 йил Тошкент Политехника институти мухандис-энергетик мутахассислигини тамомлаган.

19-“Юлдуз” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Бозоров Садриддин Неъматович

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.
1972 йил, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Олий маъумотли, 1994 йил Тошкент давлат университети физика фани ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган.

20-“Янги Зарафшон” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Очилов Учқун Ёриевич

“Маҳалла” хайрия жамоат фонли Зарафшон шаҳар бўлинмаси раиси.
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон “ЎзХДП” аъзоси.
1967 йил, Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган. Олий маъумотли, 1991 йил Курск давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган.

21-“Матонат” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Кочканов Шавкат Абдужаппарович

Зарафшон қурилиш бошқармаси Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон “ЎзЛиДеП” аъзоси.
1960 йил, Қирғизистон Республикаси,Ўш вилояти, Наукат туманида туғилган. Олий маъумотли, 1985 йил Симферопол ҳарбий-сиёсий-қурилиш институти ҳарбий-сиёсий мутахассислигини тамомлаган.

22-“Истиқлол” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Носирова Дилнавоз Илхомовна

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси.
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси .
1989 йил, Навоий вилояти, Қизилтепа туманида туғилган. Олий маъумотли, 2010 йил Навоий Давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган.

23- “Жасорат” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Бозоров Баходир Муродиллаевич

Марказий кон бошқармаси бўлим бошлиғи

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "ЎзЛиДеП" аъзоси.
1976 йил, Навоий вилояти, Навоий туманида туғилган. Олий маъумотли, 2000 йил Тошкент автомобил йўллари институти Атомобиллар ва автомобил жихозлари мутахассислигини тамомлаган.

24-“Мурунтау” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Искандаров Шакириддин Ибрагимович

“Қизилқум” геология қидирув экспедицияси директори

2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг ва Навоий вилояти Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "ЎзХДП" аъзоси.
1967 йил, Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Олий маъумотли, 1991 йил Тошкент Давлат техника университети. 1991 йил Тошкент Давлат техника университети. 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси фойдали қазилма конларини ёпиқ усулда ишлаш технологияси ва комплекс механизацияси мутахассислигини тамомлаган.

25-“Даугизтау” сайлов округидан сайланган Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати

Жумабоев Нурғиза Даулетиярович

Зарафшон шаҳар 6-сонли умумтаълим мактаби директори
2014 йил 21 декабрдан - Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг депутати. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси .
1984 йил, Навоий вилояти, Конимех туманида туғилган. Олий маъумотли, 2006 йил Навоий давлат педагогика қозоқ тили ва адабиёт ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган.

скачать софт


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси