Congue iure curabitur incididunt consequat

ҲОКИМ ФУҚAРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Учрашувда бандлик, ичимлик ва суғориш суви таъминоти, ижтимоий ҳимоя масалалари, фуқаро паспортини доимий рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича аҳоли мурожаатлари муҳокама қилинди.

- Оилавий корхона ташкил этиб, нонвойхона ташкил этдик, - деди мурунтовлик тадбиркор Меҳриддин Мажидов, - Эндигина тадбиркорликни бошлаганимиз учун кўмакка муҳтожмиз. Шу сабаб шаҳар ҳокимидан ҳудудга ажратилган фонддан ун беришида ёрдам сўрадик. Масала шу ернинг ўзида ижобий ечим топди. Албатта, биз бундан ҳурсанд бўлдик.

Фуқароларнинг мурожаатидан шу нарса маълум бўлдики, ҳудудда ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар талайгина экан.

- Сир эмас, - деди “Мурунтов” қўрғони уй-жой коммунал бўлими бошлиғи А.Аҳмедов, - бизда ичимлик суви таъминотида муаммолар мвжуд. Сув қўвурларининг эскирганлиги, айрим фуқароларнинг ўзбошимчалик билан тармоққа зарар етказиши ҳамда бўлимимиз балансида ичимлик суви ташийдиган махсус техниканинг йўқлиги шундай вазиятни вужудга келтирган. Шаҳар ҳокимининг мазкур муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга берган топшириғи нафақт биз, балки бутун мурунтовликлар учун айни муддао бўлди.

Қўрғондаги асосий уй-жойлар хизмат уйлари саналади. Лекин, айримлар томонидан мазкур хизмат уйларини сотиш ва сотиб олиш ҳолатлари содир этилмоқда. Бу эса, ўз навбатида қонунбўзилиш ҳолатларини ҳамда фуқаролар паспортининг доимий рўйхатдан утказиш тизимида муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу сабаб, ҳоким бундай ҳолатлардан фуқароларнинг эҳтиёт бўлишини огоҳлантирди. Шунингдек, шаҳримиздаги барча тижорат банклари раҳбарларига бир ҳафта муддат ичида иш сўраб мурожаат этганларнинг бандлигини таъминлаш учун имтиёзли кредитлар бериш топшириғини берди.

- Бугунги учрашув, - деди У.Эргашев, - қаровсиз ҳолга келиб қолган қўрғонни ободонлаштириш учун аввало ўзимиз ўзгача яшашимиз лозимлигидан огоҳлантирди ва бу ҳақиқат. Сайёр учрашув юртимизда халқ билан давлат ўртасида мустаҳкам кўприк ўрнатиш, аҳолининг дарду ташвишларини тинглаш ва муаммоларини ҳал этишда мазкур тизимнинг жорий этилганидан барча бирдек рози.

Учрашувда кўтарилган масалаларнинг асосий қисмига шу жойнинг ўзида ечим топилди.

ҲОКИМ ФУҚAРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

 

ҲОКИМ ФУҚAРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

 

ҲОКИМ ФУҚAРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

 

 

М.УСАНОВ.

Суратлар муаллифи Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив