Congue iure curabitur incididunt consequat

“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!”

Шаҳар ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси ва прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Зарафшон шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.

Тадбир доирасида шаҳардаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг “Бахтли болалик” мавзусида концерт дастури, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ўртасида спорт мусобақалари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг “Болалар кулса - олам кулар!” мавзусидаги расм чизиш ва иншолар танловлари уюштирилди.

- Бугунги тадбирларга бир ярим минг нафарга яқин кичкинтой ташриф буюрди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Асқар Давронов. - Уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун ўндан зиёд тадбир, викторина ва бошқа мусобақалар ташкил этилди. Яна бир томони, тадбир доирасида жойларда деярли ҳар бир муассасанинг иқтидорли ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди. Бу эса ҳар бир ўқувчини ижодкорлик ва яратувчиликка ундайди.

- Байрамда иштирок этиб, синфдошларим билан роса қувнадим, - дейди 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Фарангиз Зайниддинова. - Кўзларида келажакка ишонч, чексиз орзу умидлар билан равон йўлдан бораётган тенгдошларим ҳаёти акс эттирилган ашула ва рақслар орзулар улашадиган юртда яшаётганимиздан далолат беради. Бизга ҳукуматимиз томонидан яратилган кенг имкониятларга аъло баҳоларга ўқишимиз билан жавоб беришимиз керак.

Шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлими ҳам “Олтин водий” маданият уйи томонидан ташкил этилган томошалар болаларга ҳақиқий байрам кайфияти бағишлади. Турли жамоалар томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбирида Ватанни ва бахтли болаликни улуғловчи куй-қўшиқлар болаларнинг ёдидан чиқмайдиган бўлди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан уйда якка тартибда таълим оладиган болалар ва кам таъминланган оилалар фарзандларига эсдалик совғалари ҳамда “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига “Ўзбегим” ресторанида байрам дастурхони ташкиллаштирилди.

“Камалак” аквабоғида уюштирилган байрам тантанасида зарафшонлик болаларни шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Обиджон Ҳакимов табриклади.

Шу куни боллалар “Камалак” аквабоғида маза қилиб чўмилишди

“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!”

 

“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!”

 

“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!”

 

“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!”

 

М.ПАРДАЕВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив