Congue iure curabitur incididunt consequat

ДОВҒИЗТОВ ОБОД ҚЎРҒОНГА АЙЛАНМОҚДА

Олтинчи июнь куни мазкур аҳоли масканида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида шаҳар ҳокими А.Раджабов қўрғонда бўлди ва ҳудудда таъмирланган турар жой бинолари, иншоотлар, янги қурилаётган кўча ҳамда йўлларнинг тартибга келтирилаётган жараёнлари билан танишди. Шундан сўнг бунёдкорлик ишларига масъул ташкилот, корхона мутасаддилари ҳамда довғизтовликлар билан сайёр учрашув ўтказди.

- Шу пайтгача Довғизтов қўрғонидаги 111 та турар-жой биноси таъмирланди, уйлар ва уларнинг атрофи тўсиқ деворлар билан ўралди, - дейди ҳоким ўз маърузасида. - Ҳозирда 144 та турар-жойда таъмирлаш ишлари якунига етай деб қолган бўлса, 185 та уйда ишлар сусткашлик билан олиб борилмоқда. Қўрғон ҳудудида 7 километр ўзунликдаги йўлга асфальт ётқизиш, 6-сонли умумтаълим мактаби, маҳалла фуқаролар йиғини ва “Довғизтов” қишлоқ врачлик пункти биноларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, электр таъминотини яхшилаш бўйича ҳозиргача 8 та трансформатор таъмирдан чиқарилди, бир километр масофага кабель тортилган.

Шаҳар тиббиёт муассасаларининг тор соҳа мутахассисларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

- Яқинда шаҳар ҳокимлиги раҳбарлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ ҳар бир аҳоли хонадонига кириб бориб, оилаларнинг турмуш шароитини ўрганиб чиқди, - дейди “Довғизтов” маҳалласи раиси Инобат Соатова. - Натижада эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй жиҳозлари, рўзғор буюмлари, ва тадбиркорликни йўлга қўйиш учун молия муассасалари томонидан имтиёзли кредит маблағлари таклиф этилди.

Шунингдек, оғир шароитда яшаётган 4 нафар аёлга тикув машиналари берилди. Улар шаҳар Маданият бўлими ходимлари ҳомийлигида таъмирланган собиқ маҳалла биносида мижозларга хизмат кўрсатишни бошлашган.

Қўрғонда амалга оширилаётган хайрли ишлар натижасида аҳолининг фикри ва ҳаракати ҳам ўзгарган.

- Довғизтовда амалга оширилаётган ишлардан ҳаммамиз шодмиз, - дейди қўрғонда яшовчи Гулсара Райимқулова. – Энди биз бу хайрли ишларга монанд яшашимиз, ҳаракат қилишимиз лозим. Зеро, обод маскан одамларининг қалби ҳам обод, маданияти ҳам юксак  бўлиши керак.

Айни пайтда Довғизтов қўрғонида ободонлаштириш ишлари билан амалга оширилмоқда.

ДОВҒИЗТОВ ОБОД ҚЎРҒОНГА АЙЛАНМОҚДА

 

ДОВҒИЗТОВ ОБОД ҚЎРҒОНГА АЙЛАНМОҚДА

 

ДОВҒИЗТОВ ОБОД ҚЎРҒОНГА АЙЛАНМОҚДА

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив