Congue iure curabitur incididunt consequat

САХОВАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

Шаҳар имом хатиби Комилжон Шодмонов барчани муборак Рамазон ҳайити билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтди. Тўпланганлар ҳайит намозини адо этишгач, Оллоҳдан юртимиз тинчлиги, ободлиги ва барокоти бардавом бўлишини сўраб дуо қилдилар ҳамда бир-бирларини байрам билан самимий муборакбод этдилар.

- Бугунгидек осуда ва обод кунларни кўрсатганига шукур, - дейди ҳамшаҳримиз Улуғбек Эргашев. – Бугун самодан нур ёғиладиган кун. Шундай муборак кунларда юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги бардавом бўлишини Яратгандан сўраб дуо қилмоғимиз, юртимизнинг янада равнақ этишига ўз меҳнатимиз билан ҳисса қўшмоғимиз лозим. Ана шунда Ўзбекистонимизга қут-барака ёғилаверади ҳамда тинч ва файзли кунларимиз бардавом бўлади.

Саховат, меҳр-оқибат халқимизга хос эзгу фазилат эканлиги байрам куни янада ёрқинроқ кўзга ташланди. Шу куни шаҳар ҳокими А.Раджабов бошлиқ бир гуруҳ давлат ва жамоатчилик вакиллари ногиронлиги бўлган, кам таъминланган ва якка-ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олдилар.

- Шаҳримиз ҳокими бошчилигида бир гуруҳ зарафшонликларнинг уйимга ташрифи, - деди биринчи гуруҳ ногирони Олтиной опа Холбоева, - халқимизнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибатидан дарак. Мен каби имконияти чекланган кишилар ҳолидан хабар олинган юртимизда ҳамиша тинчлик бўлсин. Шаҳримиз раҳбарлари ва ёшларимиз ишларининг барорини берсин.

Муборак Рамазон ҳайити куни 18 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқарога ногиронлик аравачалари берилди. “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга хайрия дастурхони ёзилди.

Шаҳримиздаги қатор савобталаб кишилар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга саховатлар кўрсатилди.

Эзгуликка йўғрилган Рамазон ҳайити барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан ўтказилди ва махсус савдо ярмаркалари ташкил этилди.

САХОВАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

 

САХОВАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив