Congue iure curabitur incididunt consequat

“Зарафшон”нинг оромбахш оғуши

Болаларнинг ёзги таътилини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган оромгоҳ дам олувчиларни янада шинам ва барча қулайликларга эга хоналар, кўнгилочар дастурлар билан қаршилади. 150 нафар Нурота, Учқудуқ, Конимех туманлари, шунингдек Хоразм вилояти “Саримой” қўрғонидан кам таъминланган оила фарзандлари, шунингдек 32 нафар “Шодлик” меҳрибонлик уйи болаларини ҳам бу йил оромгоҳ ўз бағрига олди. Оромгоҳда 20 та отряд бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 600 нафар болажонлар 3 мавсумда соғломлаштирилади. Бу ерда дам олувчилар вақтларини унумли ўтказишлари, барча шарт-шароитлардан баҳраманд бўлишлари учун тарбиячилар, гуруҳ раҳбарлари, етакчилар, ошпазлар, маданият ходимларидан ташкил топган жамоа астойдил меҳнат қилишаётир. Эртамиз ворислари учун ҳар куни беш маҳал турли мазали, витаминга бой бўлган таомлар тайёрланади.

 Оромгоҳда 10 га яқин тўгарак, шунингдек кўнгилочар марказлар мавжуд. Болалалар кун давомида жисмоний машғулотлар, замонавий рақслар, вокаль, тасвирий ва амалий санъат, бисерли безаш билан шуғулланиш, маънавий-маърифий тадбирлардан баҳраманд бўлиш, сув ҳавзаларида чўмилиш, интернетдан фойдаланиш, кутубхонага бориш, севимли мультфильмларини томоша қилиш, белгиланган вақт давомида компьютер ўйинлари ўйнаш, аттракцион, каруселда мириқиб дам олиш имкониятига эгалар.

Ўғил ва қизларнинг оромгоҳда яхши дам олишлари кўп жиҳатдан мазмунли тузилган иш режага боғлиқ. Шунинг учун оромгоҳ тарбиячилари, етакчилари болаларнинг дам олишлари билан бирга уларда инсонийлик ва ижобий хислатларни шакллантирадиган қизиқарли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, спорт мусобақаларни уюштиришмоқда.

Хуллас оромгоҳ ташкилотчилари томонидан у ерда дам олувчиларнинг яхши ҳордиқ чиқаришлари, болаларнинг ёзги таътил даври ўзига хос мазмунли бўлишига катта эътибор берилаётир.  Ҳар тонг ушбу оромгоҳда дам олувчилар уйқудан уйғониб, тонгги бадантарбиядан сўнг гуруҳ-гуруҳ бўлиб бир-биридан қизиқарли машғулотларга отланишади. Бу ерда мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқарган ўғил ва қизлар янги ўқув йилини ўзгача иштиёқ ҳамда янги куч билан бошлашлари шубҳасиз.

“Зарафшон”нинг оромбахш оғуши

 

“Зарафшон”нинг оромбахш оғуши

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив