Congue iure curabitur incididunt consequat

Аждодларга муносиб ўғлон.

       Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 12- умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Раззоқов Солибой Дониёр ўғли шу йилнинг 19-23 июн кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадада бронза медалини қўлга киритди.  Бронза медалини қўлга киритиш билан бирга олий ўқув юртига имтиёзли кириш ҳуқуқини қўлга киритди. Раззоқов Солибой ўзининг иқтидори, билими ва намунали хулқи билан тенгдошлари орасида ажралиб туради. Турли хилдаги кўрик-танловлар иштирокчиси, мактаб ва жамоат ишларида фаол ўқувчилардан. Устозлари Фозилов Отабек, Эшонова Лобар Нуровналардан физика фанининг сир –асрорларини ўрганиб келмоқда.

       Мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Билимлар беллашуви” ва “Фан олимпиада”ларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.   7-синфда “Билимлар беллашуви ” танловида шаҳарда 1-ўринни, 8-синфда “Билимлар беллашуви ” танловида шаҳарда 2-ўринни,  9-ва 10-синфларда  “Фан олимпиадаси ” да шаҳарда 1-ўринни, вилоятда 2-ўринни эгаллади.

       Солибой  оилада 3- фарзанд, отаси Дониёр Солиев Зарафшон шаҳар 
9 -автобазада  ҳайдовчи, онаси Шахноза Эсанова уй бекаси.

Аждодларга муносиб ўғлон.

 

Аждодларга муносиб ўғлон.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив