Congue iure curabitur incididunt consequat

Мурувватга йўғрилган кун

Мазкур тўй ҳам бунинг яққол намунасига айланди. Шодиёна кўпчилик ёшларнинг келин ва куёв бўлиш орзуси, ота-оналарнинг яхши ниятларининг амалга ошишига катта амалий ёрдам бўлди. Шу билан бирга тантана сабабчилари “Янги Зарафшон” маҳалласида истиқомат қилувчи Мертбек ва Фариза Уалиханов, Нуржан ва Айгерим Курманов, “Мурунтов” МФЙдан Берик ва Назерке Исаевлар учун унутилмас кунга айланди.

Шоҳона безатилган тўйхонага қадам қўйишар экан, ёшларнинг юзу-кўзларида яратиб берилган имкониятлардан мамнунлик ҳисси акс этиб турарди.

Карнай-сурнай садолари остида даврага кириб келдган тантана сабабчиларига шаҳар ҳоким ўринбосари О.Ҳакимов шаҳар ҳокимлиги томонидан табрикномалар топширди.  Шундан сўнг келин-куёвларнинг расмий никоҳдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар берилди. Тўйга тўёна сифатида шу куни келин-куёвларга Марказий кон бошқармаси, Зарафшон шаҳар Маҳаллалар кенгаши, “Қизил ярим ой” жамияти, “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси, сиёсий партиялар ва бошқа ташкилот вакиллари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари, шунингдек, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан бадиий ктоблар тақдим этилди.  Шу кунги тантанада Тошкент Давлат молия институти ректори Низомиддин Хайдаров, мазкур олий таълим муассасаси кредит-иқтисод факультети декан ўринбосари Бобуржон Избосаров келин-куёвларга пул мукофотларини топширишди.  

Мазкур шодиёнага ташриф буюрган келин-куёвларнинг яқинлари, ёру биродарлари, барча меҳмонлар ёшларга бахту саодат, оилавий хотиржамлик, болажонларга эса униб-ўсиб, ота-онасига юртига садоқатли, фидойи инсонлар бўлиб етишишларини тилашди.

  • Бу кун бизга қувончли дақиқаларни бахшида этди. Иккимиз орзиқиб кутган

дамларни унутилмас тарзда ўтказишга ёрдам берган, бизга қимматбаҳо совғалар улашган ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Берик Исаев.

            Ранг-баранг дастурхон, хушовоз хонандаларнинг чиқишлари ушбу куннинг иштирокчилар учун ҳақиқатан ҳам унутилмас бўлишини таъминлади.

Мурувватга йўғрилган кун

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив