Congue iure curabitur incididunt consequat

Ибратли оилалар аниқланди

Беллашувда қатнашчилар “Бу менинг оилам” мавзусидаги видеолавҳалар намойиши шарти, “Оила – муқаддас қўрғон” номли савол-жавоблар, “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзусидаги саҳна кўриниши шартлари орқали ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Тадбир давомида “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази хонандалари ижросида дилтортар наволар янгради. Кўтаринки кайфиятда ўтган танлов оилаларни янада бирдамликка чорлади. Якуний натижаларга кўра “Ёшлик” маҳалласидан Гулчеҳра ва Нормурод Қаҳҳоровлар оиласи 1-ўринга лойиқ деб топилди. “Геолог” МФЙдан Зиннат ва Ражаб Муқимовлар иккинчи, “Олтин водий” маҳалласидан Нозима ва Комилжон Бақоевлар оиласи 3-ўринга сазовор бўлди. Қолган иштирокчилар “Энг аҳил”, “Энг зукко”, “Энг қувноқ”, “Энг тадбиркор” номинациялари бўйича тақдирланди.

Ибратли оилалар аниқланди

 

Ибратли оилалар аниқланди

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив