Congue iure curabitur incididunt consequat

«Ҳаёт гўзал – оила муқаддас»

Шу мақсадда шаҳримизда кўплаб тадбирлар уюштирилмоқда. Шаҳримиздаги “Олтин водий” маданият уйида ташкил этилган  “Ҳаёт – гўзал, оила - муқаддас” номли акцияда ҳам кишиларни ҳаётдан завқланиб, оилани муқаддас билиб, уни авайлаш лозимлиги ҳақида таъкидланди.

Тадбирда сўз олганлар бугун бутун дунёда оилавий муносабатларнинг инқирозга юз тутаётгани, оилавий ажримларнинг ошиб бораётгани, асрлар давомида асраб келинган оилавий қадриятларга дарз кетиши кузатилаётгани, унинг олдини олиш учун барча бирдек масъул эканлигини таъкидлашди. Акция давомида шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов,  Марказий кон бошқармаси маънавият ишлари бўйича масъул ходими Ғ.Юлдошев, шаҳар жоме масжиди ходими Э.Адизов, шаҳар ИИБ ходими С.Саломов, шаҳар халқ таълими бўлими услубчи психологи  Н.Қулмуродова сўз олишди.

«Ҳаёт гўзал – оила муқаддас»

 

 «Ҳаёт гўзал – оила муқаддас»

 

- Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз, - деди маърузачилардан Н.Қулмуродова. - Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

Тадбир давомида психолог акция қатнашчилари билан ўтказган психологик тренинги, айниқса тўпланганларга манзур бўлди.

“Олтин водий” ва “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий жамоаларининг чиқишлари кечага кўтаринки кайфият бағишлади.

«Ҳаёт гўзал – оила муқаддас»

 

«Ҳаёт гўзал – оила муқаддас»

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив