Congue iure curabitur incididunt consequat

“Обод қишлоқ”

Шу муносабат билан шаҳар ҳокими А.Раджабов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳудуддаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига масъул корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари мазкур аҳоли масканида бўлди. Улар ҳудудда таъмирланаётган тураржой бинолари, янги қурилаётган иншоотлар, кўча ҳамда йўлларнинг тартибга келтирилаётган жараёнлари билан танишди. Шу куни Довғизтов геология-қидирув экспедицияси биносида ташкиллаштирилган йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.

- Қўрғондаги мавжуд 424 та хонадонда, - деди йиғилишда шаҳар ҳокими А.Раджабов, - 2 минг 122 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ободонлаштириш ишларига 58 та ташкилот, 430 нафар ишчи кучи ва 12 та техника жалб қилинган. Шундай бўлса-да, ишлар кўнгилдагидек олиб борилмаяпти. Бунга сабаб, қўрғон аҳолисининг боқимандалик кайфиятидан чиқа олмаётганидир. Сир эмас, маскандаги тураржойларнинг асосий қисми хизмат уйлари саналади. Шунинг учун кўпчилик довғизтовликларда ўзлари яшаб турган уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давлат томонидан олиб борилиши керак деган тушунча пайдо бўлган. Ваҳоланки, бу хонадонларда оиласи билан яшашмоқда, фарзандларининг киндик қони тўкилмоқда, хуллас умрининг қувончли ва ташвишли кунларини қарши олишмоқда. Фуқаролар бундай кайфиятдан воз кечмас экан, ҳеч қачон Довғизтов обод ва файзли гўшага айланмайди.

Шу куни маҳаллада яшовчи У.Игамбердиев хонадонида бўлиб, оиладаги мавжуд муаммолар билан қизиқдик. Мулоқот жараёнида шаҳар маҳаллалар кенгаши бошқаруви ташаббуси билан хонадон соҳиби яқинда иш билан таъминланган экан. Хонадонни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Қўрғонда 43 нафар ишсиз фуқаро мавжуд, - деди “Довғизтов” маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Соатова. – Айни пайтда бу фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга паррандачиликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит маблағларини ажратиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Мақсад ушбу олис қўрғонда аҳоли бандлигини таъминлашдир.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан қўрғонликларга қўлайлик яратиш учун хонадонларни ободонлаштириш ишларига ишлатиладиган қурилиш хомашёлари имтиёзли равишда етказиб берилаётганининг гувоҳи ҳам бўлдик.

“Обод қишлоқ”

 

“Обод қишлоқ”

Шаҳар ҳокимлиги ва секторлар масъуллари хонадонма-хонадон юриб, ишдан бўшаган ва пенсияга чиқиб кетган, бугунги кунда бўш турган хонадонларда бўлиб, уларни ёш кадрлар ихтиёрига топшириш масаласини ҳам кўриб чиқишмоқда. Бу эса, қаровсиз ҳолга келиб қолган хизмат уйлари ва ҳовлиларнинг янада обод бўлишига хизмат қилади.

- Қўрғонимизда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида бизнинг жамоа ҳам фаол иштирок этмоқда, – дейди халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати, 6-сонли умумтаълим мактаби директори Н.Жумабоев. - Улар ўзлари истиқомат қилаётган тураржойларни ободонлаштириш борасида усталарга ёрдамлашмоқда. Шунингдек, ҳар ҳафта шанба ва якшанба кунлари “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳашарлар ўтказилмоқда. Бир сўз билан айтганда, довғизтовликларда ўзгача яшаш иштиёқини шакллантирмоқда.

Айни пайтда Довғизтовда ижтимоий-иқтисодий объектлар, аҳоли хонадонларини тартибга келтириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив