Соғлом авлод учун

   Шу куни муассасадаги Болалар, чақалоқлар, юқумли касалликлар, жарроҳлик бўлимларидаги 42 нафар болага 3-ТСҚ бош шифокори Умар Турсунов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Фируза Джураева, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси шаҳар бўлими бошлиғи Салим Ортиқов кичкинтойларга байрам тилакларини билдиришди.

  • Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг

давомийлигини асраб-авайлаш ётади, - дейди “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси шаҳар бўлими раиси С.Ортиқов. – Зеро, соғлом авлод соғлом миллат демакдир. Шу сабабли ҳафталик давомида кўплаб хайрия, маданий-маърифий тадбирларни режалаштирганмиз.

            Болажонлар ҳам миннатдорчилик сифатида шеърлар айтишди. Ота-оналар ўз дил изҳорларини билдиришди.

  • Фарзандим Умиджон билан ўн кундан буён 3-ТСҚ Болалар бўлимида

даволанаяпмиз, - дейди Дилобар Сайфиддинова. – Бугун “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси шаҳар бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилиши болажонларимиз қаторида биз оналарни ҳам қувонтирди. Фарзандларимиз ҳеч қачон касал бўлмасин.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш