ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА

Шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги аппарат йиғилишини шаҳар ҳокими М.Базаров олиб борди.

Аппарат йиғилишида шаҳардаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Унда 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан шаҳардаги корхона, ташкилот раҳбарларининг олдида турган муҳим ва устувор йўналишлар ҳамда вазифалар, шунингдек “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни тантанали нишонлаш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Елмуратов, шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими мудири У.Наимов ҳамда бошқалар сўзга чиқдилар.

Аппарат йиғилишида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш