Congue iure curabitur incididunt consequat

Фермер хўжалиги истиқболи

 

Фермер хўжалиги истиқболи

   Шаҳримиздаги “Нурли Диёр Парранда” МЧЖга қарашли кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳамшаҳарларимиз дастурхонига сифатли чорва, сут, паррандачилик маҳсулотлари етказиб бермоқда. Энг асосийси, бу ерда 40 нафар киши иш билан банд.

2012 йилда фаолиятини бошлаган хўжаликда бугунги кунда 12 минг дона бройлер жўжалар боқилмоқда. Шунингдек иссиқхонада лимон, полиз экинлари, помидор ва бодринг етиштирилиб, аҳоли арзон ва сифатли мева-сабзавот, сут, паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланаётир.

Тиниб-тинчимас жамият раҳбарлари жорий йилда иккита қуёнхона ҳам ташкил этиб, 45 миллион кредит маблағлари эвазига Италия давлатидан 200 бош “Великан” зотли қуёнлар келтиришди. Шунингдек 0,40 гектар майдонга тез ҳосил берувчи ёнғоқ дарахти кўчатларини ўтқазишди.

Айни пайтда фермер хўжалигида 105 бош зотдор қорамол боқилаётир. Чорвачиликнинг ривожланаётгани сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган замонавий корхона барпо этишни тақозо этади. Улар келгуси йилда хориж технологияси асосида сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган ҳамда қадоқлайдиган корхона ҳам бунёд этишни мўлжалламоқда. Шунингдек, зотдор қорамоллар сонини беш юз бошга етказиш, 50 минг дона тухум етиштиришга товуқхона комплексини ишга тушириш, арзон нархларда аҳолига сотишни режалаштиришаётир.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва юрт ободлиги, аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан қилинаётган кенг кўламли ишларнинг амалий самарасидир.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар