ЖИНОЯТЛАР КАМАЙМОҚДА

ЖИНОЯТЛАР КАМАЙМОҚДА

Бу галги “Профилактика куни” тадбирлари шаҳримизнинг “Мурунтов”, “Наврўз” ва “Юлдуз” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Унда ҳуқуқ-тартиборт идоралари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳудудлардаги хонадонларда бўлиб, суҳбатлар ўтказишди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар ва ижтимоий вазият билан яқиндан танишишди.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 9 февралда ўтказилган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган чора-тадбирлар ижроси доирасида ҳар ҳафтанинг пайшанбаси мамлакатимизда профилактика куни, деб эълон қилингани юксак самаралар бермоқда, – дейди шаҳар ИИБ бошиғи ўринбосари А.Ойдинов. - Маҳалла, корхона, ташкилот, таълим муассасаларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда аҳоли иштирокида ўтказилаётган мунтазам тарғибот-тушунтириш ишлари натижаси жиноятлар содир этилиши нисбатан камайиб, жойларда маънавий муҳит янада яхшиланаётганида ўз ифодасини топмоқда.

Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш