ХАЛҚАРО ЎҚУВ-АНЖУМАН

ХАЛҚАРО ЎҚУВ-АНЖУМАН

Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида меҳнат муносабатларида давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари салоҳиятини оширишга бағишланган ўқув-анжуман ўтказилди.

Ҳалқаро меҳнат ташкилоти ва вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда шаҳримиздаги давлат ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этишди. Уни шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Д.Елмуратов очди.

Йиғилишда Халқаро меҳнат ташкилоти вакили Сиан Паркинсон иштирок этди ва маъруза қилди.

- Халқаро меҳнат ташкилотига 182 та мамлакат аъзо, - деди халқаро ташкилот вакили. – Ўзбекистон ҳам 1992 йилдан аъзоликка қабул қилинган. Сизнинг юртингиз томонидан “Мажбурий меҳнатни тўгатиш тўғрисида”ги, “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги ҳамда яна бир қанча конвенцияларни ратификация қилинган. Мазкур канвенциялар ижросини жойларда таъминлаш ва назоратини олиб бориш бугунги анжуман иштирокчиларининг муҳим вазифасига айланиши лозим.

Ўқув-анжуман давомида иштирокчиларга анкета саволлари тарқатилди ҳамда турли амалий машғулотлар ва савол-жавоблар уюштирилди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари бирлашмасининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири А.Бобомуродова иштирок этди.

М.ПАРДАЕВ

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш