МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайберганов Учқудуқ, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳри аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Давлат маслаҳатчиси икки кун давомида энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вертуал қабулхонасига турли масалаларда мурожаат қилган фуқаролар билан учрашди. Учрашувларда бир қатор вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечимига ҳамкорликда йўл топишди.

- Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар вакилларининг жойларда сайёр қабуллар уюштиришига пухта замин ҳозирлади, - деди Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов. - Бундай учрашувлар аҳолини қийнаётган муаммоларнинг жойида ҳал этилиши, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада қулайликлар яратишда муҳим ўрин тутмоқда.

Зарафшон шаҳридаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган сайёр йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳри аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди. Мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди, айрим мутасадди раҳбарларнинг ўз вазифасига лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мурожаатларнинг 80 фоизидан ортиғи жойида ечимини топди. Қолганларини қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш