Зарафшонда шаҳрида ЙПХ ходимлари боди-камера билан ишлай бошлади

Зарафшон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими йўл патрул хизмати  ходимлари бугундан эътиборан боди-камера (body-camera)лардан фойдаланишни бошлади.  24 нафар йўл патруль хизмати ходимлари боди-камералардан фойдаланган ҳолда хизмат олиб бормоқда.

Боди-камералар қуввати узлуксиз 8 соат ишлашга етади, жазирама ва ёғингарчилик об-ҳаво шароитларида ҳам қўллаш мумкин.

 ЙПХ ходимлари билан ҳайдовчилар орасидаги кўплаб зиддиятли, таъмагирлик ҳолатларининг олдини олишда, содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларига ойдинлик киритилишида боди-камераларнинг ўрни беқиёс. 

Маълумот учун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2017 йилги Мурожаатномасида яқин вақт ичида милиция ходимлари елкасига боди-камера тақиб ишлашини маълум қилган эди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 1 декабрда қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати қатнашчилари хизматни мобил видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш