Муҳокамада ёшлар масалалари

Муҳокамада ёшлар масалалари

           Зарафшон Саноат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон халқ демократик партияси шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш - мақсадимиз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

            Унга ЎзХДП Зарафшон шаҳар кенгаши раиси Ш.Усмонов, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Р.Ғофуров, Марказий кон бошқармаси маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходими Ғ.Йўлдошев, шаҳар имом хатиби К.Шодмоновлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар интернетнинг ёшлар учун қулай имкониятлари билан бирга, улар онгига салбий таъсир ҳам ўтказаётгани, улар виртуал оламга қаттиқ боғланиб қолаётганлигини таъкидлашди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ниҳоятда муҳим эканлиги ҳақида фикр юритишди.

            - Ёшлар интернетга маълумот олишнинг асосий манбаи ва коммуникациянинг бош воситаси, деб қарайди. Бироқ интернетда ҳали онги шаклланиб улгурмаган ёшларнинг дунёқараши, маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи манбалар ҳам оз эмас. Шундай экан, миллий тармоқда бевосита ёш авлод манфаатлари ҳамда муаммоларини қамраб олувчи, маънан мазмунли, шу билан бирга замонавий мавзулардан иборат веб-сайтлар яратиш мақсадга мувофиқдир, - дейди тадбирда сўзга чиққан шаҳар кенгаши депутати Р.Ғофуров.

Давра суҳбати давомида ёшлар ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Р.Тўраева,

Ўзбекистон ХДП Зарафшон

шаҳар кенгаши ходими.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш