Момомерос ҳунар
Зарафшон шаҳрининг “Геолог” маҳалласида яшовчи Мақсуда Умурова 14 ёшидан чапон тикади.
Мақсудахон тўғилиб усган қишлоқнинг аксарият хотин-қизлари шу ҳунар билан шуғуллангани боис, бу ҳунарни билмаслик уят саналади.
– Турмушга чиққанимдан сўнг чапондузликдан даромад олиш мумкинлигини қайнонам Ҳамида Тожиевадан ўргандим, – дейди Мақсуда Умарова. – «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлдим. Буюртмалар асосида чапон тикаман. Бу эса қилган ишимдан мамнунликни ҳис этишим билан бирга оиламга даромад келтирмоқда.
Суратда: Мақсуда Умурова шогирди Озода Ахроровага касб сирларини ўргатмоқда.
Дилшод БОБОМУРОДОВ.