Тадбирда депутатлар томонидан ёшларга халқимизнинг фидойи фарзанди томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда у кишига хос бўлган инсоний фазилатлар ҳақида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, “Ёш либераллар” клуби аъзолари буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримовга бағишлаб тайёрланган “Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” номли бадиий дастур намойиш қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўллари ҳамда бу инсон томонидан амалга оширилган улкан акс эттирилган саҳна кўринишлари тўпланганларда улкан таассуротлар қолдирди. Айниқса, баддий кечада 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан айтилган шеърлар йиғилганлар қалбини тўлқинлантириб юборди. Тадбир сўнггида Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқ садолари остида Биринчи Президентимиз орзу қилган баркамол авлод вакиллари бўлган шаҳримиздаги спортчи ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Н.ОТАМУРОДОВА,
ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими
аппарат раҳбари.