Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон шаҳарларида «Business city» марказлари қурилади

Аниқ ҳудудда уларни барпо этиш тўғрисидаги қарорларни 2019 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра қабул қиладилар.

Лойиҳани амалга ошириш механизми қуйидагича:

  • ҳудуд аниқлангандан кейин ҳақиқатда яшовчи оилалар рўйхатини аниқлаган ҳолда бузиладиган уй-жойлар, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва иншоотлар инвентаризациядан ўтказилади (1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра);
  • ҳудуд участкаларга (лотларга) бўлинади ва танлов бўйича инвесторлар энг яхши таклифлар асосида танлаб олинади;
  • фуқаролар ва ташкилотларга етказилган зарарларни қоплаш, ҳудудни тозалаш ва ер қазиш ишларини бажариш, майдон ичидаги тармоқларни қуриш, умумий фойдаланиладиган ҳудудларни ободонлаштириш, реклама ва тақдимот маросимларини ўтказиш, шунингдек консалтинг ва архитектура компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш харажатлари инвесторларга тақдим этиладиган участкалар ҳажмига қараб мутаносиб улушда уларнинг маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига қопланади;
  • тортиб келинадиган муҳандислик тармоқлари қурилиши – «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз маблағлари ҳисобига қопланади;
  • инвесторлар жалб этадиган пудратчилар лицензия ва рухсатномаларсиз «fast-track» (бир йўла лойиҳалаштириш, сотиб олиш ва қурилиш ишлари) усулида фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан қурилиш ишларига қўйилади.

 Лойиҳа доирасида қуйидагилардан озод қилиш тарзида имтиёзлар берилган:

 а) 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга:

  • инвесторларга — мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан;
  • бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига – норезидентлар бажарадиган ишлар (кўрсатадиган хизматлар) бўйича ҚҚСни тўлашдан;
  • норезидент ташкилотларга — доимий муассаса орқали ёки Ўзбекистондаги тўлов манбаидан олган даромадлар бўйича фойда солиғини тўлашдан;
  • дирекциялар, инвесторлар, бош пудрат ташкилотига — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно);

б) дирекцияларга – «Business city» марказлари фаолият юритадиган бутун даврда барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан.

Жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг эса барча ҳужжатлари: кириш визаларидан тортиб Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларигача бепул расмийлаштирилиши таъминланади.

Юқорида баён этилган барча имтиёзлар «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик марказига ҳам татбиқ этилади.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив