Congue iure curabitur incididunt consequat

Тадбиркорлар Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилнинг 14 февраль санасида Зарафшон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси биносида қабулхона ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар Жамоатчилик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилиш кун тартибига иккита масала киритилди.
Хусусан, 1. Жамоатчилик Кенгашига янги раис ҳамда котиб сайлаш ва Кенгаш таркиибини кенгайтириш масаласи.
2. Зарафшон шаҳар Марказий буюм бозори ҳудудида кўчма савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган бир нечта тадбиркорларга вақтинчалик ер майдони ажратилишида амалий ёрдам бериш масаласи.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзга чиққан, Жамоатчилик Кенгаши Раиси "HOKAN BORZZ" МЧЖ Раҳбари В.Мансуров келгусида тадбикорлик фаолияти билан боғлиқ хизмат сафарлари режалаштирганлиги боис, Кенгаш Раислиги вазифасини олиб бора олмаслигини билдириб, Кенгаш Раислигига "MIRONSHOX CITY ZAR" МЧЖ таъсисчиси М.Хожиев, Кенгаш котиби вазифасига "Мусиқий жозиба" ХК раҳбари Д.Жабборовларнинг номзодини ҳамда Кенгаш аъзоларининг янги тўлиқ таркибини мухокамага қўйди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўзга чиққан, Кенгаш аъзолари "MIRONSHOX CITY ZAR" МЧЖ таъсисчиси М.Хожиев ва ЯТТ Норпўлатов Фурқат Тўймуродовичлар Зарафшон шаҳар Марказий буюм бозори ҳудудида кўчма савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган бир нечта тадбиркорларга вақтинчалик кўчма савдо расталари ажратилишида амалий ёрдам бериш зарурлигини билдиришди.


Кун тартибидаги масалалар юзасидан Кенгаш томонидан "HOKAN BORZZ" МЧЖ Раҳбари В.Мансуров келгусида тадбикорлик фаолияти билан боғлиқ хизмат сафарлари режалаштирганлиги боис, Кенгаш Раислиги вазифасини олиб бора олмаслигини инобатга олиб, Кенгаш Раислигига "MIRONSHOX CITY ZAR" МЧЖ таъсисчиси М.Хожиев, Кенгаш котиби вазифасига "Мусиқий жозиба" ХК раҳбари Д.Жабборовларнинг номзодини ҳамда Кенгаш аъзоларининг янги тўлиқ таркиби маъқулланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Кенгаш "MIRONSHOX CITY ZAR" МЧЖ таъсисчиси М.Хожиев ва ЯТТ Норпўлатов Фурқат Тўймуродовичлар Зарафшон шаҳар Марказий буюм бозори ҳудудида кўчма савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган бир нечта тадбиркорларга вақтинчалик кўчма савдо расталари ажратилишида амалий ёрдам бериш зарурлиги хусусидаги фикрлари маъқулланиб, мазкур тадбиркорларга вақтинчалик кўчма савдо расталари ажратилиши юзасидан тегишли масъул ташкилотларга ушбу хусусидаги Кенгаш қарори тақдим этилиши келишиб олинди.

Зарафшон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси
етакчи мутахассиси: О.Мавлонов
скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив