Congue iure curabitur incididunt consequat

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

2016 йилнинг 30 декабрида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги XV-сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, Зарафшон шаҳар ҳокими М.Базаров очди ва олиб борди. Сессия котиби этиб 3-“Зарафшон” сайлов округидан депутат, 2-сонли Гидрометаллургия заводи цех бошлиғи А.Авизов сайланди. Шундан сўнг депутатлар сессия кун тартибига киритилган масалаларни кўриб чиқишга киришдилар. Сессияда “2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда “2017 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” тўғрисидаги вазифалар хусусида шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази директори Т.Болғаев ахборот берди.

Сессия кун тартибига киритилган иккинчи масала Зарафшон шаҳар бюджетининг 2016 йилги ижроси ва 2017 йилги асосий параметрлари тўғрисида шаҳар молия бўлими мудири Х.Куватов ҳисобот берди. Бу масалалар юзасидан шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ҳ.Нурматов маъруза қилди. Сессия кун тартибига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек сессияда халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати М.Хожиев депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

Сессияда бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Депутатлар бир овоздан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган 5-Кончилар ва 16-Чаманзор сайлов округларида 2017 йилнинг 29 январь якшанба куни сайлов ўтказишга қарор қилинди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Зарафшон шаҳар Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив