Congue iure curabitur incididunt consequat

ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

29 июнь куни халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни шаҳар Кенгаши раиси Муҳиддин Базаров олиб борди.

Сессия котиби этиб, 9-“Юлдуз” сайлов округидан депутат С.Бозоров сайланди.

Дастлаб депутатлар кун тартибидаги ташкилий масала, жамоатчилик асосида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосарига маҳаллий Кенгаш депутати Э.Давлатовни бир овоздан сайлашди. Шундан сўнг шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Ҳакимов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Ремпубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг шаҳардаги ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди.

Кун тартибига киритилган учинчи масала, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг шаҳардаги ижроси юзасидан шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ў.Одилов ахборот берди.

Бугунги кунда 79 мингдан ортиқ зарафшонликка шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, 3-сонли Тиббий-санитария қисми, 3 та қишлоқ врачлик пункти тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан ўтказилган учрашувларда тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, аҳолига тиббий ёрдамнинг ўз вақтида ва юқори сифатли кўрсатилишини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилганди. Шаҳарда ҳам мазкур масалалар юзасидан қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу мақсадда шаҳар ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, кенгаш маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда шаҳар аҳолисига тиббий-санитария хизмат кўрсатувчи муассасалар, дорихоналар фаолиятини янада яхшилаш борасида махсус режа ишлаб чиқилган. Унга кўра, шаҳримиз ҳудудидаги 34 та дорихона фаолияти юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Сессия кун тартибига киритилган шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштириш ва уларга топономик ном беришда ишларни бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Файзиев шаҳримизнинг 19-кичик тумани ҳудудидаги кўчаларга “Истиқлол”, “Нурафшон”, “Тонг юлдузи” ҳамда “Меъморлар” номи берилишини сўради. Мазкур масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашига 5-“Кончилар” сайлов округидан депутат Б.Холов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Депутатлар янги кўчаларга ном бериш таклифини маъқуллашди.

Шундан сўнг депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги Қарорининг шаҳар ҳокимлиги таркибий бўлинмалари ва уларнинг таркибига кирувчи корхона, ташкилот ва муассасалардаги ижроси тўғрисида шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ж.Асланов ҳисобот берди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгашига 10-“Ёшлик” ва 17-“Наврўз” сайлов округларидан сайланган депутатлар З.Ибрагимова ҳамда Н.Очилов ўзлари сайланган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилишидаги иштироки тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

Сессияда қўшимча равишда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг ўзлари сайланган сайлов округларида Давлат ва ҳудудий дастурларнинг бажарилишидаги иштироки ҳамда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси,  бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолати тўғрисида маҳаллий Кенгаши депутатлари У.Бобоев ва Э.Давлатов маъруза қилди.

Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мансур ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив