ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги XX-сессиясини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси 2017 йил 29 июнь куни соат 09-00 да Зарафшон шаҳрида шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.
- Сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг шаҳардаги ижроси тўғрисида;
“Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Рсепубликаси Қонунларининг шаҳардаги ижросини ўрганиш тўғрисида;
шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштириш ва уларга топономик ном беришда ишларни бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарорининг шаҳар ҳокимлиги таркибий бўлинмалари ва уларнинг таркибига кирувчи корхона, ташкилот ва муассасалардаги ижроси тўғрисида;
халқ депутатларининг ўзлари сайланган округларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилишидаги иштироки тўғрисидаги (17 - “Наврўз” сайлов округи депутати Н.Очилов, 10 - “Ёшлик” сайлов округи депутати З.Ибрагимова) ҳисоботлари.
- Бошқа масалалар.
Шаҳар ҳокими М.Базаров.
“ 29 ” май 2017 й № Қ-290