Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

2016 йил 30 декабрь                                                                       №15/63

Халқ депутатлари зарафшон шаҳар кенгашининг

ҚароРИ

 

Зарафшон шаҳар бюджетининг 2016 йилги ижроси ва 2017 йилги маҳаллий бюджетнинг асосий параметрлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил
13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари  тўғрисида”ги СҚ-122-III-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

                                  Қ А Р О Р       Қ И Л А Д И:

1. Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2017 йилда кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
ПҚ-2699-сонли қарори билан тасдиқланган Зарафшон шаҳрининг 2017 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.

3. Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромад қисми
57 172 000,0 минг сўмга, харажат қисми 57 172 000,0 минг сўмга ижро этилгани маъқуллансин.

4. Шаҳар Молия бўлими белгиланган тартибда вилоят Молия бошқармасининг билдиришномасига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.

5. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киритилсин.

6.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Давлатов) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                            М.Базаров

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив