Congue iure curabitur incididunt consequat

КУН ТАРТИБИДА: ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

КУН ТАРТИБИДА: ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

8 сентябрь куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси М.Базаров очди ва олиб борди.

Сессия котиби этиб 21-“Матонат” сайлов округидан депутат Ш.Кочканов сайланди.

Навбатдаги йигирма учинчи сессияда дастлаб депутатлар вилоят ҳокимининг 2017 йил 4 сентябрдаги Отабек Санакуловни Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинлаш тўғрисида қарорини тасдиқлашди.

Шундан сунг сессия кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусида белгиланган устувор вазифаларнинг ижроси ва натижадорлиги тўғрисида”ги масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Очилов ҳисобот берди.

Кун тартибидаги иккичи масала, шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ишлар ишлар юзасидан шаҳар ИИБ бошлиғи Ў.Бадаловнинг ахбороти тингланди.

Ахборотга кўра, шаҳарда жорий йилнинг шу давригача ички ишлар ходимлари томонидан қидирувда бўлган 6 нафар киши ўшланган. Бир юз йигирма уч киши шаҳар ИИБ профилактик ҳисобга олинган бўлса, спиртли ичимликларга ружу қўйган 32 нафар киши билан маънави – тарбиявий ишлар олиб борилди. Натижада бу каби салбий кўрсатгичлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайди.

Мазкур масала юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Акрамова музокара учун сўзга чиқди.

Муҳокамадаги масала бўйича депутатлар ўз таклифларини билдириб, саволларига жавоблар олдилар.

Шаҳар аҳолисини ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида иссиқлик энергияси билан таъмсинлашни янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари А.Файзиев ҳисобот берди.

Сессия кун тартибига киритилган Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг шаҳардаги ижроси юзасидан шаҳар ҳокимлиги девонхона бўлими мудири М.Давронов ҳамда шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Санакуловнинг ахборотлари тингланди.

Шунингдек, депутатлар сессия давомида халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутатлар гуруҳи ташаббуси билан киритилган шаҳарда фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта тиклаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 12-“Геолог” сайлов округидан сайланган М.Содиқова ва 15-“Тинчлик” сайлов округидан сайланган Н.Давлатовнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилишди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Г.Сатторова иштирок этди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Кенгашнинг қарорлари қабул қилинди.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив