Congue iure curabitur incididunt consequat

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

27 июль куни халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни шаҳар Кенгаши раиси М.Базаров бошқарди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Аҳмедов, Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши раиси Ф.Темиров, шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа назорат идораларининг раҳбарлари, шунингдек, сиёсий партияларнинг шаҳар ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот васиталари ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислохотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузаси тингланди.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида асосли равишда танқид қилинганидек, вакиллик органлари, хусусан халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари, шунингдек, сиёсий партияларнинг жойлардаги кенгашлари, депутатлик гуруҳлари ҳамда депутатлар ўз ваколатларини тўлиқ ва самарали амалга оширмаяпти. Бундай салбий ҳолат халқ депутатлари шаҳар кенгаши ва унинг доимий комиссиялари, сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари фаолиятида ҳам кўзга ташланмоқда.

Маърузадан келиб чиқадиган устувор вазифалар муҳокама этилди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон Либерал - демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Кочканов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари И.Балтаев, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Д.Носирова ҳамда Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси депутати С.Бозоров музокара учун сўзга чиқишди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала – Зарафшон шаҳридаги савдо тармоғи шу жумладан, деҳқон бозорларида терминалларнинг узлуксиз ишлаши ва аҳолига пластик карточкалар ҳисоб рақамидаги маблағлар доирасида банкомат ёки банк кассалари орқали нақд пул маблағларининг берилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Д.Елмуратов ҳисобот берди. Ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Ш.Холмуродов, Р.Гафуров ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Навбатдан ташқари сессия кун тартибига шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи ташаббуси билан киритилган ёшлар билан ишлаш сохасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги борасидагаи масала юзасидан шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Ҳакимовнинг ахбороти тингланди.

Мазкур масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари У.Очилов, У.Бобоев ва З.Ибрагимовалар ўз муносабатларини билдирдилар.

Танқидий таҳлил асосида ўтган намунали сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси М.Базаров шаҳардаги мавжуд муаммоларнинг ҳал этилиши учун сиёсий партиялар ва депутатлар фаолиятини жонлантириш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун очиқлик, депутатлик сўровлари бўйича депутатлар малакасини ошириш, қарор ижросининг таъминланишини назорат қилиш амалиётини кучайтириш бўйича тавсиялар берди ва муҳокама этилган масалалар юзасидан фикрларини билдирди.

Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича қарор лойиҳаси тасдиқланди.

М.ҲУСАНОВ

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар