Congue iure curabitur incididunt consequat

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

14 июль куни халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Уни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими М.Базаров бошқарди.

Сессия котиби этиб, 10-“Ёшлик” сайлов округидан депутат З.Ибрагимова сайланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь куни суд органлари вакиллари билан ўтказилган йиғилишдаги “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” номли маърузаси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Таъкидландики, давлатимиз раҳбари ўз маърузасида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётгани, бу борада давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд тизимининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта эканлигини қайд этди. Шу боис бугун барча соҳаларда бўлгани каби суд тизимида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг 7 моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгартишлар киритилди, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизими тубдан такомиллаштирилди, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Мазкур йиғилишда Президентимиз судьялар олдига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисобот бериш вазифасини қўйган эди. Шундан келиб чиқиб, сессияда суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, давлат раҳбари томонидан соҳа вакиллари олдига қўйилган устувор вазифалар ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси Ў.Ҳайдаров, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров ва шаҳар маъмурий суди раиси Д.Хонбўтаеванинг ахбороти тингланди.

Ахборотлар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатилари Носирова, Ш.Бобомуродов, А.Авизов ўз муносабатини билдириб, суд идораларининг халқ билан очиқ мулоқотларини йўлга қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини баён этдилар.

Навбатдан ташқари йигирма биринчи сессия кун тартибидаги иккинчи масала, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан комиссия раиси Р.Гафуров ахборот берди. Шунингдек, сессияда қўшимча масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмонов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Муҳокама этилган масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Мансур ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив