Congue iure curabitur incididunt consequat

Тадбиркорлар Жамоатчилик кенгаши иш бошлади.

Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил қилинган бўлиб, қабулхона ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида"ги 848-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳрида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

  • Тадбиркорлар кенгашларининг асосий вазифалари қуйдагилар этиб белгилан:
  • Тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш;

Агентлик, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказади.

Шунингдек доимий равишда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқадиэ. Ҳар ойда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни Агентликка тақдим этиб боради. Тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳага алоқадор бўлган ислоҳотларни тадбиркорларга доимий равишда етказиб боради. Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича тизимли алоқаларни йўлга қўяди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиб боради ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи социологик сўровлар ўтказади.

  • Ҳозирги кунда туманимизда фаолият олиб бораётган Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши таркиби раис, раис ўринбосари, котиб ва 7 нафар аъзодан иборат. Улар юқоридаги мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш 

қабулхонаси мудири                                                                Ж.Шарипов

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив