Congue iure curabitur incididunt consequat

Бизнес оламига саёҳат

Бизнес оламига саёҳат

       Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш шунингдек, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёш тадбиркорлар ва фермерларнинг муаммолари, таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида акция уюштирилди.

Акция доирасида “Orianna Yarns textile” қўшма корхонаси ва “Нурли диёр парранда”МЧЖ га бизнес саёҳат ташкил этилди. Шаҳримиздаги ёш тадбиркорлар, ўз бизнесини йўлга қўйиш ҳамда фермерлик билан шуғулланиш истагида бўлган йигит ва қизлар, коллеж битирувчилари шу куни мазкур корхоналар фаолияти, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни, истиқболли лойиҳалари билан яқиндан танишишди.

Кунинг иккинчи ярмида ёш тадбиркор ва фермерларнинг муаммолари ҳамда таклиф-истакларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ходими Б.Мирзатов, Иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.Мансуров, шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов ҳамда шаҳримиздаги тижорат банклари ходимлари ёшларнинг бизнесни йўлга қўйиш борасидаги фикрлари, режалари ҳақида суҳбатлашишди. Уларга тегишли тавсиялар берилди.

            Учрашувда Томди ва Учқудуқ туманларидан ҳам ёшлар ташриф буюриб, ўзларининг тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклиф-истаклари билан ўртоқлашишди.

            Очиқ мулоқотда ёшлар бизнес, хусусий тадбиркорлик, ишбилармонлик борасида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

           Моҳидил ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳузуридаги

“Саломатлик ва экология тўгараги” раҳбари.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив