Congue iure curabitur incididunt consequat

Қўшма корхонанинг истиқболи

Қўшма корхонанинг истиқболи

«Кичик бизнес субъектларига кредит бериш» деб номланадиган кўрсаткич бўйича Ўзбекистон сўнгги уч йилда 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 позицияга яхшилади. Жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлар учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олгани қайд этилган.

Шаҳримизда ҳам истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Акрил ипи ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган “Орианна Ярнс Текстил” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси ҳам ана шундай объектлар сирасига киради. 4 миллиард 500 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан фаолият бошлаган корхонада 150 иш ўрни яратилди.

Маҳсулотлар ташқи бозорда харидоргирлиги сабаб ўтган йили хорижга 60 минг доллардан зиёд қийматдаги маҳсулот, яъни 17617 кг ип экспорт қилинди. Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида бу кўрсаткич 7 млрд. 663 млн. сўмни ташкил этди.  

           Ҳозирги кунда жамиятда 900 тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек 160 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Корхонада келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 1.млрд. сўмлик инвестиция киритиш ҳисобидан джемпер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг эвазига яна 70 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив