Congue iure curabitur incididunt consequat

Ёшлар билан мулоқот

Ёшлар билан мулоқот

Бугун  республикамизда  Муҳтарам  Юртбошимиз  ташаббуси  билан  ёшларни  ҳар  томонлама  қўллаб-қувватлаш, кенг имкониятлар яратиш  борасида  дунё  халқлари  ҳавас  қилса арзигулик ишлар  амалга  оширилмоқда. Жорий  йилда  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” ана шундай эзгу  ишларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Мазкур ташкилотнинг жойлардаги кенгашлари  томонидан  турли  тарғибот ва ташвиқот тадбирлари  мунтазам  ўтказилиб келинмоқда. Яқинда Марказий кон бошқармасининг “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти  ташаббуси билан ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.

МКБ  тасарруфидаги Марказий  таъмирлаш  механика  цехида  фаолият  юритаётган  ёшлар  билан  бўлиб  ўтган  учрашувда юртимизда ёшларга ғамхўрлик кўрсатилаётганлиги, бунга жавобан ҳар бир йигит ва қиз яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз ривожида ўз ҳиссасини қўшмоғи  лозимлиги  таъкидланди. 

 Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида иштирокчиларга  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони  тўғрисида  ҳам  тушунчалар  берилди.

Тадбирда қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди. Барча ёшларни бирдамликка чорлайдиган бу каби учрашувлар МКБ тизимидаги барча корхона - ташкилотларда ўтказилиши  режалаштирилган.

                                                                                                        Ў. САЛИМОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар