Congue iure curabitur incididunt consequat

Юксак эътибор юксак марраларга чорлайди

Юксак эътибор юксак марраларга чорлайди

            Жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи мамлакатимиз ёшлари ҳаётида унутилмас кун бўлиб тарихга кирди. Анжуманда Президентимиз Шавкат Мирзиёев маъруза қилди ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш ва 30 июнни мамлакатимизда Ёшлар куни, деб эълон қилишни таклиф этди.

            Шу муносабат билан шаҳримиздаги “Олтин водий” маданият уйида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

            Уни шаҳар ҳокими М.Базаров олиб борди. Тадбирда Марказий кон бошқармасининг маънавият ишлари бўйича масъул ходими Ғ.Юлдошев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ходими М.Шерматовлар сўзга чиқиб, қурултойда илгари сурилган ғоялар, “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Фармони мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

  • Президентимиз қурултойда сўзлаган маърузасида ёшларнинг ҳар томонлама

баркамол улғайиши, ҳаётда муносиб ўрин топиши йўлида барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганига алоҳида эътибор қаратди, - дейди Ғ.Юлдашев. - Замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қодир, дея юксак ишонч билдирди. Эндиликда ёшларимиз ана шу ишончни оқлаб, иттифоқ мақсад ва ғояларини ҳаётга тадбиқ этишга бел боғлашлари лозим.

            Эркин мулоқот тарзида олиб борилган учрашувда Навоий Давлат Кончилик институти Зарафшон умумтехника факультети ўқитувчиси Саодат Бобоёрова, иқтидорли, фаол ёшлардан Абдусамад Қаҳҳоров, Умида Одилова, Жаҳонгир Ёрқуловлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

            - Мен ҳам 30 июнь куни бўлиб ўтган қурултойда ўзбекистонлик бахтли ёшлар қаторида иштирок этиб келдим, - дейди Саодат Бобоёрова. - Президентимиз қурултойда Ёшлар тадбиркорлиги ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази, Ёшлар ташаббуслари маркази каби тузилмалар фаолиятини жонлантириш, уларга янги мазмун ва руҳ бағишлаш кераклигини, таълим тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимларини ташкил этишни таъкидлади. Бунда Ёш олимлар уюшмаси, Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази, Ёшлар туризми уюшмаси, Спорт клублари ва фитнес марказлари уюшмаси, Имконияти чекланган ёшлар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳам тузиш ғояларини илгари сурди. Бундай юксак эътибор биз ёшларни юксак марраларга чорлайди.

            Тадбирда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Фахриддин Солиев иштирок этди.

Г.БОБОМУРОДОВА.

Д.БОБОМУРОДОВ олган суратлар.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив