Congue iure curabitur incididunt consequat

“Камолот” – “Тур” – веломарафони

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Зарафшон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси, шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Камолот” - Тур” республика ёшлар веломарафонининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 9 ёшдан 30 ёшгача бўлган 195 нафар ёшлар иштирок этди. Улар орасида шаҳримиздаги умумтаълим мактаблари, Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари билан бирга маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари ҳам бор. Ёш пойгачилар мусобақа давомида спортга нақадар ошно эканликларини яна бир карра намойиш этишди.

Шаҳримизнинг бир неча кўчаси бўйлаб ўтган, қатнашчилар маҳорати ва иродаси синовига айланган пойга якуни кучлиларни аниқлаб берди.

—Велоспорт севимли машғулотим. Бу менга жисмоний қувват бағишлайди. Натижасини кўриб турибсиз, -дейди маррага биринчилардан етиб келган Исох Пўлатов.

Ушбу марафонда ғолиб деб топилган 9 нафар иштирокчилар “Камолот” ЁИҲ шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Г.БОБОМУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив