Congue iure curabitur incididunt consequat

Муҳим масалалар муҳокамаси

Муҳим масалалар муҳокамаси

Бугунги кунда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида турли салбий холатларнинг олдини олиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш энг долзарб вазифалардан саналади. Шу мақсадда Зарафшон академик лицейида тадбир ташкил этилди.

Унда шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ж.Аслонов, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси раиси У.Очилов, Маънавият тарғибот бўлими раҳбари И.Саидов, шаҳримиздаги таълим муассасалари директорлари, услубчи ва психологлари ҳамда МТМ ходимлари қатнашди.

Йиғилишда сўз олганлар бугунги кунда ҳамшаҳар хотин-қизларимиз ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд, фоҳишалик, қўшмачилик, гиёҳвандлик, яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетиш, диний экстремистик оқимлар таъсирига берилиш, эрта никоҳ, кеч туғруқ, ёлғиз она, оталикни белгилаш, расмий никоҳсиз шаърий никоҳ билан яшаш каби ҳолатлар ортиб бораётгани, бу борадаги кўрсаткичларнинг айримлари таълим муассасаларида ҳам кўплаб учраётганини қайд этишди.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 2 августда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳар бир раҳбар ходимнинг шахсий жавобгарлигини ошириш лозимлиги хақида гапириб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган йиғилишда муассаса ва ташкилот раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Нодира АКРАМОВА,

шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив