Congue iure curabitur incididunt consequat

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида 2017 йилнинг олти ойи давомида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, шаҳар жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан оилаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида шаҳарда амалга оширилаётган ишларга бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шаҳардаги тиббиёт, таълим муассасалари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этишди. Йиғилишни шаҳар ҳокими М.Базаров очди.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Акрамованинг 2017 йил 1-ярим йиллик кўрсаткичлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий -маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида шаҳарда ишлар етарли даражада олиб борилмаганлиги танқид қилинди. Келгусидаги режалар муҳокама этилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари ҳам ўз таклиф ва фикрларини билдиришди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқова иштирок этди ва сўзга чиқди.

Г.МУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив