Congue iure curabitur incididunt consequat

ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИ

ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИ

жамият тараққиётини белгилайди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Зарафшон шаҳрига ташриф буюрди.

Пойтахтдан ташриф буюрган меҳмон шаҳардаги ташкилот, маҳалла ва аҳоли хонадонларида бўлиб аҳоли билан учрашди. Учрашувлар давомида шаҳардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги, аёллар ўртасида жиноятчилик, оилавий ажримлар ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини камайтириш масалалари юзасидан суҳбатлар олиб борилди. Шунингдек, айрим зарафшонликларни қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилди.

- Ёш оиламиз, - деди “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи О.Эшматова. – қайнона-қайнотамнинг 3 хонали уйида 3 та оила яшаймиз. Бу ҳол бизга ноқулайлик туғдирарди. Бош вазиримиз ўринбосари Т.Нарбаеванинг хонадонимизда бўлиб, вазият билан яқиндан танишгани ва шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Акрамовага 2018 йил шаҳримизда қуриладиган арзон уй-жойлардан олиш учун имтиёз бергани бизни ҳурсанд этди. Бундай уйларда истиқомат қилиш биз каби оилаларда соғлом муҳитни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шу куни мартабали меҳмон шаҳар ФХДЁ бўлимида ҳам бўлиб, “Оила дорилфунуни” ҳамда “Ёш оила қурувчилар мактаби” фаолияти билан яқиндан танишди.

12 сентябрь куни ташриф буюрган меҳмонга вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Садикова ҳамроҳлик қилди.

Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив