Congue iure curabitur incididunt consequat

Оила ва никоҳ масалаларига бағишланди

Оила ва никоҳ масалаларига бағишланди

            Юртимизда, хусусан шаҳримизда “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Худди шу мақсадда шаҳримиздаги 12-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ногиронлар жамияти Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан анжуман ўтказилди.

            Унда 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Йиғилишда “Репродуктик саломатлик”, “Репродуктив ҳуқуқлар”, “Оила. Оиладаги муносабатлар”, “Соғлом танда - соғлом руҳ”, “Тўғри овқатланиш маданияти”, “Ёш турмуш қуришнинг асоратлари” мавзуларида маърузалар қилинди. Мазкур мавзулар юзасидан жамиятнинг вилоят бўлинмаси раиси Х.Хасанова ҳамда жамият ходими К.Дусаевалар сўзга чиқишди. Шунингдек анжуманда қатнашчиларнинг соғлом турмуш тарзи, оила, никоҳ ҳақидаги тушунчалари, эрта никоҳнинг олдини олиш борасидаги фикрлари тингланди.

Н.АКРАМОВА,

шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив