Congue iure curabitur incididunt consequat

Муҳим масалаларга бағишланди

Муҳим масалаларга бағишланди

               Шаҳримиздаги “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинида Зарафшон шаҳар “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан “Лоқайдлик-тараққиёт кушандаси” ва “Боқимандалик-иллат” мавзуларида тадбир ўтказилди.

            Унда шаҳримиздаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи қариялар, фаоллар, меҳнат фахрийлари, шунингдек ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар маҳаллаларда содир бўлаётган айрим кўнгилсиз ҳолатлар, ҳуқуқбузарликларга мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг, қўни-қўшниларнинг лоқайдликлари сабабчи бўлаётганлиги, шунингдек, баъзи кимсаларда “сен – менга тегма, мен – сенга тегмайман”, деган эскича, боқимандалик кайфияти мавжудлигини кескин танқид қилишди.

  • Аҳоли ўртасида боқимандаликка, ўзининг иқтисодий фаоллиги ҳисобига эмас,

балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишига йўл қўймаслик, улар онгига болалар тарбиясида оила масъулиятини кучайтиришнинг аҳамияти ниҳоятда муҳим, - дейди Зарафшон шаҳар маҳаллалар Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Ҳ.Эрнафасов. - Ёшлар онги ва хулқ-атворида боқимандалик кайфияти ўрнини ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик ва мустақил фикр юритиш эгаллашига ҳаракат қилишимиз лозим.

             Давра суҳбати тарзида уюштирилган тадбир қизғин мунозараларга бой ҳолда ўтди.

     Ф. СИРОЖОВ,

“Нуроний” жамғармаси

шаҳар бўлими раиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив