Congue iure curabitur incididunt consequat

Пайшанба - жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

Пайшанба - жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

ОГОҲЛИК – ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИ

22 июнь куни шаҳримизнинг “Кончилар”, “Олтин водий” ҳамда “Қурувчи” маҳаллаларида “Профилактика куни” тадбирлари ўтказилди. Унда ички ишлар органлари ходимлари билан бирга бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

- Кун давомида 500 га яқин хонадонга кирилиб, оилалардаги вазият, аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди, – дейди шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Акмал Ойдинов. – Паспорт-виза қоидаларига риоя этиш, уйни ижарага бериш тартиблари тушунтирилди. Узоқ муддат хорижга чиқиб кетган ва яшаш манзилларига қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари билан тегишли тартибда профилактик ишлар олиб борилди. Тиббиёт ходимлари юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида хонадон эгаларига зарур тушунчалар бердилар.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлили асосида жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон яратган шарт-шароитларни халққа етказиш, муҳокама қилиш мақсадида маҳаллаларда учрашув, давра суҳбатлари ўтказилди.

Бу тадбирларга ота-оналар, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ишсизлар, узоқ муддатга хорижга чиқиб кетиб, яшаш манзилига қайтиб келганлар, уюшмаган ёшлар, профилактик ҳисобда турган ва жиноят содир этишга мойил шахслар таклиф этилди.

Шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ходимлари ва бошқа масъул шахслар ҳудуддларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш омиллари ва оқибатлари ҳақида маълумот берди. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида оила, маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар қайд этилди.

С.САЛОМОВ,

шаҳар ИИБ ички ишлар профилактикаси

бўлими бошлиғи, майор.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив