Congue iure curabitur incididunt consequat

ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ САМАРАЛАРИ

ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ САМАРАЛАРИ

Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юксак самаралар бермоқда.

Шаҳримизнинг “Довғизтов”, “Янги Зарафшон” ва Алишер Навоий номидаги маҳаллаларида ўтказилган профилактика тадбирлари доирасида ҳудудларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва олдини олиш бўйича корхона-ташкилот, маҳалла ва таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этилди.

Унда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида тумандаги ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона-ташкилотлар, 9-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Юлдуз” кундузги оромгоҳида ўтказилган тадбирларда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хорижга ноқонуний чиқишнинг оқибатлари ҳақида сўз юритилди.

- Профилактика тадбирлари давомида 969 хонадоннинг турмуш шароити ўрганилиб, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди, - деди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси раиси Учқун Очилов. Жиноят содир этган, ҳамда экстремистик оқимларга мойил бўлган шахсларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди.

Тадбирлар давомида катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳар қандай жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиб борилмоқда.

С.САЛОМОВ,

шаҳар ИИБ ички ишлар профилактикаси

бўлими бошлиғи, майор. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив